Немисларга текинга пул тарқатилади
- 11.11.2020 17:30
- 288
- Ўқинг, қизиқ!
Германияда фуқароларга текин маош тарқатилади. Уни қайтариш шарт эмас. Бу ғайриоддий эксперементда ГФРнинг 128 нафар фуқароси қатнашади. Улар 3 йил давомида ойига 1200 евродан олиб туришади.
Германияда камбағаллик даражаси 2020 йилда ойига 1135 еврони ташкил этди. Давлат шу тажриба орқали аҳолининг турмуш даражаси қандай бўлишини аниқлаб олмоқчи.
Тажриба учун нодавлат ташкилотлар 5 миллион евро ажратди. Илгари худди шундай тажриба Финляндияда ўтказилган эди. Ўшанда 2 йил давомида 22 минг кўнгилли ойига 560 евродан олиб туришди. Шу тариқа давлат фуқароларнинг яшаш учун зарур энг кам иш ҳақи миқдорини аниқлаб олганди.
«Мир новостей» (2020 йил, 37-сон) асосида Т.МУРОД тайёрлади.