ННТлар учун коррупцияга қарши курашиш бўйича лойиҳалар танлови эълон қилинади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги буюртмасига асосан, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари учун Давлат ижтимоий буюртмаси танлови эълон қилинади.

Танловда Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган барча нодавлат нотижорат ташкилотлари қуйидаги йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича иштирок этишлари мумкин:

1. ННТларнинг коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали йўлга қўйиш, соғлиқни сақлаш, давлат харидлари ва таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда коррупция аломатлари мавжудлиги юзасидан таҳлиллар ўтказиш - 220 млн. сўм;

2. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида журналист ва блогерларнинг журналистик суриштирувларини ташкил этиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш - 200 млн. сўм;

3. Республика бўйлаб фуқаролар ўртасида коррупциянинг ҳаётга таъсирини баҳолаш, ҳудудлар ва соҳалар бўйича коррупция даражаси, сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш ва таҳлил қилиш - 300 млн. сўм.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар жорий йилнинг 30 апрелигача қабул қилинади.

❗️Танлов шартлари ва ариза намуналари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: