Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ноқонуний олиб ўтилаётган маданий бойликлар тўхтатиб қолинди

Юртимиз сарҳадларидан маданий бойликларни ноқонуний тарзда олиб ўтилишига бўлган уриниш божхона ходимлари томонидан ўз вақтида аниқланди.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига кириб келган хорижий фуқаро А.Ш. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва декларацияда кўрсатилаган 244 дона қадимий тангалар ҳамда 2 дона тарихий ҳайкалчалар борлиги аниқланди.

Экспертиза хулосасига асосан, мазкур танга ва ҳайкалчалар милоддан аввалги III-II асрларда зарб қилингани ва уларнинг қиймати салкам 52 миллион сўмни ташкил этиши аниқланди.

Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, ашёвий далил сифатида олинган маданий бойликлар Термиз Археология музейига топширилган бўлиб, ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.