Ноқулай об-ҳаво сабаб Москвадан келаётган самолёт Самарқандга қўнолмади
Москва–Самарқанд йўналишида учаётган самолёт ноқулай об-ҳаво сабабли Тошкентдаги муқобил аэродромга жўнаб кетишга мажбур бўлди.
Россиядан келган самолёт Самарқандга қўнолмади. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» хабар берди.
Маълум бўлишича, Самарқанд халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити (кўринишнинг пастлиги) кузатилган. Шу сабабли «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг HY606 (Москва – Самарқанд) рейси экипажи Тошкентдаги муқобил аэродромга жўнаб кетишга қарор қилди.
Аввалроқ Дубай ва Жидда шаҳарларида Фарғонага йўл олган самолётлар ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Наманган ҳамда Тошкент аэродромларига қўндирилганди.