Нореал қарздорлик аниқланди

Нарпай тумани Хўжа Корзон маҳалла фуқаролар йиғини Ражабали қишлоғида яшовчи А.Юлдашев тумангазтаъминоти идораси томонидан белгиланган 1 466 288 сўм миқдордаги қарздорликдан норози бўлиб, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига мурожаат қилди. 

Мазкур мурожаат Нарпай туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти вакиллари томонидан ўрганиб чиқилганда истеъмолчининг ҳисоб рақами коди шу туманда истиқомат қилувчи бошқа фуқарога  тегишли ҳисоб рақами билан алмашиб қолганлиги, А.Юлдашевнинг табиий газдан қарздорлиги йўқлиги аниқланди.

Нарпай туман

истеъмолчилар 

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти.