Нотариус биометрик ва паспортга оид маълумотларни мустақил текширади

Унга кўра, 2019 йил 1 январдан бошлаб:

Нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун давлат нотариал идораларига мурожаат қилган шахсга оид маълумотлар нотариуслар томонидан бармоқ изларини сканер қилиш ва уларни паспортдаги (фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатидаги) биометрик маълумотлар билан солиштириш орқали мустақил текширилади.

Бунда нотариус биометрик, шунингдек паспорт маълумотларини текшириш учун идоралараро электрон тизим орқали сўров юборади.

Ваколатли орган нотариус сўровномасига асосан маълумотларни реал вақт режимида электрон шаклда тақдим этади.

Мазкур жараённи амалга ошириш нотариал ҳаракат турига қараб 15-30 дақиқа ичида амалга оширилади.