Нурободда 8200 АҚШ доллари ва 20 миллион сўм пулларни ўмариб кетганлар ушланди

2020 йил 21 август куни Нуробод тумани ИИБга Нуробод тумани Сазаған маҳалласида яшовчи, Ж. ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 14 август кунига ўтар кечаси номаълум шахслар яшаш уйининг хонасида бўлган темир сандиқ ичидан жами 8.200 АҚШ доллари ва 20.000.000 сўм миқдоридаги пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини баён қилиб, ушбу номаълум шахсларга нисбатан қонуний чора кўриб, етказилган моддий зарарни ундириб беришликни сўраган.

Нуробод тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида, мазкур ўғирлик жинояти Нуробод тумани Сазаған маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган Л. ва 1996 йилда туғилган Қ.лар томонидан содир қилинганлиги аниқланиб, улардан ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Нуробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.