Нурободда ер сотиш билан боғлиқ яна бир ҳолат фош этилди
- 31.05.2023 16:46
- 186
- Жиноят ва жазо
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Самарқандда ер сотиш билан боғлиқ 41 та жиноят фош этилган. Шу йилнинг ўтган даврида эса сайтимизда бу ҳақда 10 га яқин хабар эълон қилинди.
Қайд этиш лозимки, вилоятимизда 500 гектардан ортиқ ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган.
Нуробод туманидаги ҳолатда аниқланишича, Ш.Р. ўзи раҳбарлик қилаётган “Ch.M.” фермер хўжалигининг 1,5 гектар ер майдонини фуқаро Д.С.га 120 минг долларга сотишга келишган.
У Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нуробод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда 60 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа