Нурободда икки маҳаллани боғловчи кўприк барпо этилди
- 05.03.2020 17:50
- 291
- Самарқанд
Нуробод туманининг Сазағон ва Сарой маҳаллаларини боғловчи янги кўприк барпо этилди.
Узоқ йиллардан буён маҳаллалар ўртасидаги катта сойдан ўтиш учун кўприкнинг йўқлиги ўқувчиларининг мактабга, фуқароларнинг эса туман марказига қатнаши, автомобилларнинг ҳаракатланиши учун кўплаб қийинчиликларни келтириб чиқарарди.
Ушбу кўприк туман ҳокимлиги ҳамда маҳалла фаоллари ташаббуси билан қурилиб, ушбу бунёдкорлик ишларига 370 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.
Кўприкнинг узунлиги 17 метрни ташкил этиб, иншоот қурилишида автомобиллар ва пиёдаларнинг эркин ҳаракатланиши алоҳида эътиборга олинди.