Нурободда янги реабилитация маркази фаолият бошлади
- 28.08.2025 15:15
- 4
- Самарқанд

Юртимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан туман тиббиёт бирлашмаси таркибида замонавий шароитларга эга реабилитация маркази фойдаланишга топширилди.
Марказнинг очилиш маросимида иштирок этган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи С.Зайниев мазкур марказнинг аҳолига юқори сифатли тиббий хизматлар кўрсатишда муҳим ўрин тутиши, беморларнинг соғлигини тиклаш ва уларни ижтимоий ҳаётга қайтаришда катта аҳамият касб этишини таъкидлади.
Кенг жамоатчилик вакиллари марказ фаолияти билан яқиндан танишди, замонавий тиббий ускуналар, беморлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Теглар:
Нуробод