Электрчилар Нурободда боғ яратмоқда
- 05.12.2025 16:03
- 0
- Жамият
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Самарқанд ҳудудий филиали ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Нуробод тумани ҳудудидан ўтувчи А-378 автомобиль йўли ёқасида 1500 дан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари ўтқазди.
- Асосий мақсадимиз, дашт ва йўл ёқаларида яшил майдонларни кенгайтириш, экологик муҳитни соғломлаштириш ва барқарор экологик мувозанатни таъминлашдан иборат, - дейди Нуробод туман электр таъминоти бошлиғи Ҳамид Кенжаев. – Дарахт кўчатларини фақат экибгина қолмасдан уларни йил бўйи парваришлаш ҳам зиммамизда. Шу сабабли сув чиқариб, минг метрдан зиёд томчилатиб суғориш тизимини йўлга қўймоқдамиз.
Нурободлик электрчилар томонидан ҳозиргача 500 туп, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Самарқанд ҳудудий филиали ҳамда "Энергосавдо" вилоят бўлинмаси томонидан 2200 туп манзарали дарахт кўчатлари экилиб, замонавий суғориш тизимлари ёрдамида суғорилмоқда.
Дилмурод ТЎХТАЕВ.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқанднинг энг фаол, ташаббускор аёллари аниқланди
- 29 дақиқа аввал
- Самарқанд
Электрчилар Нурободда боғ яратмоқда
- 55 дақиқа аввал
- Жамият
Ҳуқуқларимиз кафолати, келажагимиз асоси
- 1 соат аввал
- Таълим
Дарё бўлиб яша
- Кеча, 21:45
- Мутолаа