Нурободда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган шахс аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нуробод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда фуқаро И.С. уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётгани аниқланиб, ушбу цехдан  40 кг. қўлбола усулда тайёрланган ёғ, 10 кг. чигит ва бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.