Нурободда маъданли сув билан даволаш муассасаси очилди
- 24.02.2020 09:09
- 322
- Самарқанд
Туманда янги барпо этилган “Нурбулоқ маъданли сув билан даволаш сиҳатгоҳи” фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими Ф.Зоиров иштирок этиб, соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторнинг ролини ошириш, хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини ривожлантириш ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар яхши самара бераётганлигини таъкидлади.
160 ўринга мўлжалланган хусусий даволаш сиҳатгоҳи қурилишига 6 миллиард сўмдан ортиқроқ маблағ сарфланди.
Маъданли сув билан даволашга мўлжалланган сиҳатгоҳ раҳбари Ф.Омонованинг сўзларига кўра, муассаса ишга тушиши билан 40 га яқин янги иш ўринлари яратилди. Келажакда тиббий хизматлар кўламини орттириш эвазига яна қўшимча иш ўринларини яратиш режалаштирилган.
Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа