Ўқитувчи Латофат Қаршиева: “Бу амалиёт бизда ҳам кенг қўлланилса…”

Хориж таълим тизимида ҳам бошланғич синфларда беш кунлик таълим тизими жорий қилинган. Жумладан, Францияда болалар ҳафтанинг икки куни дам олади. Японияда мактаб ўқувчилари 10 ёшгача – 4-синфга қадар имтиҳон топширмайди, фақат кичик мустақил ишлар билан чекланади, холос. Асосий эътибор тарбияга қаратилади – болалар одамларни ва жониворларни ҳурмат қилишга, бағрикенгликка, раҳмдилликка, ўзини назорат қилишга ва табиатни асрашга ўргатилади.
Бу амалиёт бизда ҳам кенг қўлланилса, ўз самарасини беради. Шанба кунлари ўқувчилар оила муҳитида кўпроқ бўлади, бу уларнинг тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади. Ота-оналар болаларини музей, театрга олиб боради, тарихий обидаларга саёҳат қилдиради.
Латофат ҚАРШИЕВА,
Самарқанд шаҳридаги
37-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.