Ўзбек ёзувчилари Хемингуэй анъанасини давом эттирди

Бу "Митти ҳикоялар: кеча ва бугун" деб номланган китобдан ўрин олган Абдуқаюм Йўлдошевнинг "Муҳаббат" номли ҳикояси.

Яқинда Тошкентдаги "Янги китоб" нашриётида нашрдан чиққан бу тўпламда саксондан ортиқ забардаст ва энди адабиёт майдонига қадам қўйган ёш ижодкорларнинг қисқа ҳикоялари жамланган. Китобда Нусрат Раҳмат, Хуршид Нуруллаев каби Самарқандда ҳамда Азим Суюн, Анвар Намозов сингари пойтахтга бориб,  ижод қилаётган самарқандлик адиблар асарлари бор.

Бобохон ПЎЛАТОВ.