Об-ҳаво: Баҳор баҳорий насим ва ёмғири билан бошланади

Ҳа, шундай. Фасллар келинчаги баҳор қалбларга бир олам қувонч олиб келиш баробарида кўкламона ҳарорат билан кириб келди.

Буни Самарқанд вилоят гидрометеорология бошқармаси берган маълумотда ҳам яққол кўриш мумкин.
Унга кўра, баҳорнинг илк куни вилоят ҳудудида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, қисқа муддатли ёмғир ёғади. Енгил шамол эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
2 ва 3 март кунлари айрим жойларда кучсиз ёмғир ёғиб, ғарбдан 7-12 метр/сония тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.