Ободонлаштириш идораси ходимлари 1 миллион туп гул етиштиряпти

Бугунги қор-қировли кунларда анвойи гулларга кўзингиз тушса дилингиз яйрайди. Бу манзара қалбларга хушкайфият олиб киради. Сиз тасвирда кўриб турган гуллар айни қишнинг совуқ кунларида етиштирилмоқда.

Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан ташкил қилинган иссиқхонада 1 миллион туп гул кўчатлари парваришланяпти. Замонавий технологиялар асосида қурилган мазкур иссиқхона кўмир ёрдамида иситилади.

Иссиқхонада хризантема, гирон, виола, киров, шафран, гултожихўроз, салвия каби 20 турга яқин мавсумий гул кўчатлари етиштириляпти. Эрта баҳорда шаҳарнинг кўча ва хиёбонлари айнан шу гуллар билан безатилади.