Одам ананас истеъмол қилаётган бир пайтда, эвазига ананас ҳам одамни "ейди"
Ананас оқсилни самарали парчалайдиган “бромелайн” ферментини ўз ичига олган ягона ўсимликдир. Инсон танада оқсил катта ҳажмни эгаллагани сабабли, ананас уни “ҳазм қилишга” ҳаракат қилади. Ушбу жараён натижасида мевани яхши кўриб, ҳаддан ташқари истеъмол қиладиганларнинг тили, ёноқлари ва милкларида ёниш ҳисси пайдо бўлиб, оғиз бўшлиғида ярачалар пайдо бўлади.
Фойдали томони - ананас турли хил витаминлар ва минералларни ўз ичига олади: танадаги кальций, магний, натрий ва бошқа микроэлементлар даражасини тўлдириш истаги бўлган киши кунига бир неча бўлак ананас истеъмол қилгани яхши.