Ўғирлик содир этиб, яшириниб юрган шахс Самарқандда қўлга олинди
- 22.08.2020 13:30
- 221
- Жиноят ва жазо
Самарқанд вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида ўғирлик содир этган қидирувдаги шахс ушланди.
Паст Дарғом тумани Гумбаз МФЙ да яшовчи шахс, 1979 йилда туғилган Самарқанд шаҳри ҳудудида қўлга олинди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, яшириниб юрган шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 4-қисми “а” банди билан айбдор деб топилган.