«Ўғлимга китоб олдим…» Бунинг учун ота-онада мутолаа, асар ўқиш кўникмаси бўлиши лозим

Биз тажрибали педагоглар билан маслаҳатлашиб, «Мактабгача таълим муассасаси кутубхонаси» масала ечимига ёрдам беради, деган хулосага келдик. Моддий ва педагогик тажрибаси яхши бўлган 4, 5, 6, 22, 27, 28, 30, 32-МТМларда шундай кутубхона очяпмиз.

Бу кутубхонада ота-оналар учун ҳам китоблар бўлади. Нафақат тарбия қилиш билан боғлиқ дарсликлар, балки бадиий асарлар ҳам қўйилади. Вақт топиб, ота-оналар билан баъзи асарларни муҳокама қиламиз. Токи улар ўз фарзандларига китобнинг мазмун-моҳиятини айтиб беришни ўрганишсин. Шу аснода уларда фарзанди учун китоб танлай билиш кўникмаси пайдо бўлади.

Дарвоқе, биз ўзаро мулоқотда ота-оналарга фарзандига китоб олишида дўконга ўғил-қизларини бирга олиб боришларини тавсия этамиз. Боғчаларда эса «Фарзандимга китоб совға қиламан» шиори остида китоблар кўргазмаси ташкил этишни режалаштиряпмиз.

Бахтигул АСРОРОВА,

Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими мудираси.