Оилавий шифокорларга 30 миллион сўм берилади
- 13.11.2020 13:35
- 309
- Таълим
Президент фармонига кўра, 2021 йилдан бошлаб олис ва чекка ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар шифокорлари учун махсус дастур жорий қилинади. Унинг доирасида:
Тиббиёт олий таълим ташкилотини охирги 3 йил ичида тамомлаган ва бошқа ҳудудда яшовчи шифокорлар олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинганда уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағлари берилади.
Шунингдек, уй-жойи бўлмаганларга 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилади ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик ижара тўловлари компенсация қилиниши назарда тутилган.
Туман ҳокимлари ва тижорат банклари билан бирга ипотека дастурлари асосида қурилаётган уй-жойларни аввало оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинаётган шифокорлар учун ажратиши белгиланди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Кечиримнинг баракаси
- Кеча, 19:52
- Мутолаа
Кўприк устидан учиб ўтган автобус
- Кеча, 11:42
- Ўқинг, қизиқ!
Ақл бовар қилмас қотиллик
- 20/12, 21:07
- Мутолаа