Океан - сув ости музейи ёки уммон сирлари ҳақида
Ер шарининг 70 фоизидан кўпроғини океанлар эгаллаган. Қизиғи, океанлар сир-синоатга тўла. Бу синоатлардан кўпчилик хабардор эмас. Ваҳоланки, океанлар тубида ётган ашёларнинг мингдан бирини била олсак, тарихнинг биз билмаган “эшик”лари очилади.
Рақамлар сеҳри
Дюкдаги денгиз илмий лабораторияси университети ректори Синди Ли ван Довер «Океан тубидаги янги ҳаёт» китобида ёзишича, бизда океан кенгликларидан кўра, ойнинг орқа қисми кенгроқ ва кўпроқ ўрганилган.
“Сув ости қатламларида нималар яшириниб ётганини авлодларимиз тасаввур ҳам қилолмайдилар, - дейди у. - Масалан, океанлар ўртасидаги хребет (океаности йўли, масалан, тоғли йўл) нинг узунлиги 70 минг километрга тенглигини биласизми? Лекин энг катта сир, бу - дунёдаги кислороднинг тенг ярмини бир ҳужайралик сув ўсимликлари (водородли) фитопланктонлар чиқариши мумкин. Англаяпсизми?”
Дунё океанида 27 миллион тонна олтин сочилиб ётибди, десак бунга кўпчилик ишонмас. Унинг баҳоси эса квадриллион доллар билан баҳоланади. Таққослаш учун: дунё тарихида ҳаммаси бўлиб 170 минг тонна тилла қазиб олинган.
Аммо шуни ҳам айтиш керакки, денгиз сувида бу қиммат металл олтин йоди (AuI) ҳолида учрайди, у ҳам бўлса микроскопик пропорциясида белгиланади. Ҳозир олимларимиз томонидан олтин концентрациясини кўпайтириш юқори технологиялар асосида ишлаб чиқарилмоқда. Шундай қилиб, яқин орада океан олтинини саноат масштаби асосида такомиллаштириш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, амалга ошириш ҳаракати бошланажагини таъкидлаш лозим.
Океан ажойиботлари
Океандаги ҳайвонот ва тириклик дунёси яхши ўрганилмаган. Лекин ҳозиргача билганларимизнинг ўзиёқ бизни ҳайратланишга ундайди. Масалан, кальмарларни олайлик. Ўзи битта сув жонивори. Аммо эркак кальмар урғочи кальмарни жигарранг тусда бўлганини яхши кўради, оқ ранглисидан ўлгидай қўрқади.
Дунё океанларининг ўртача чуқурлиги 3720 метргача боради, қуёш нурлари эса денгиз сувини 100 метрига етиб боради, холос. Демак, океаннинг бундан паст қисмлар мутлақ юз-тубан қоронғуликда яшайди. Энг қизиғи, Тинч океанининг ғарбидаги Mariana хандаги ер юзидаги маълум бўлган энг чуқур океаник хандак ҳисобланади. Унинг номи шу яқин атрофдаги Мариан ороллари номидан келиб чиққан. Мариана хандагининг энг чуқур нуқтаси - Challenger Abyss дейилади. 2011 йилдаги ўлчовларга кўра, унинг чуқурлиги денгиз сатҳидан 10994 метр пастда. Бу жуда чуқур! Агар 8848 метр баландликка эга бўлган Эверест тоғини бу ерга қўйиш мумкин бўлганда эди, яна 2 километр жой бўш қолар эди.
Энди бу маълумотга эътибор қаратинг: 11 километр чуқурликда сув босими 108, 6 МПага етади, бу денгиз сатҳидаги нормал атмосфера босимидан тахминан 1072 баравар юқори.
1960 йили «Триест» (батискаф)нинг тадқиқотчи олимлари океан тубига тушганларида ҳали фанга аниқ бўлмаган ҳар хил балиққа ўхшаш алламбало жониворларга дуч келдилар. Бошқа кузатув гуруҳ аъзолари ҳам бу ажойиб-ғаройиб, сенсацияга мойил сув жониворлари ва улар билан воқеаларнинг гувоҳи бўлишган. Тахминан 100 тонналик акуланинг гигант тишларини топишганида эса океан нечоғли улкан имконият майдони эканидан лол қолганлар.
Батискаф тадқиқотчилари ва «Хайфуш» олимларидан бири океаннинг “Бездне Челенжер” деб ном олган тубсизлигига шўнғиганида баҳайбат махлуқ – калтакесакларнинг улкан авлоди бўлган годзиллани кўрган. Америкаликлар машҳур “Годзилла” фильми ўша океаншунос олимнинг кўргани ва айтиб берганлиги асосида суратга олинган, дейишади.
Ўн миллионлаб вирус
Океан олимлари дунё океанида энг кичик тирик организмлар яшаши учун одатдан ташқари ўта қулай шароит мавжудлигини айтишади. Каролова денгизи 1 миллиграмм суви махсус ўлчагичлар билан текширилганда унда миллионлаб бактерия ва 10 миллионлаб вирус қалашиб ётганлиги, буларнинг кўпчилиги ҳали фанга маълум эмаслиги аён бўлади. Бу соҳада жаҳоннинг етук химиклари, компаниялари бу формулани топишга қизиқяпти, аммо унинг уддасидан чиқиша олмаяпти.
Дунё океанлари тубида ҳали инсон қадами, яъни билимдон техникаси етиб бормаган тарихий сирлари сирлигича яшириниб ётибди. Бунга сув ости дунёси, ҳар хил жойлардан топилган ашёлар, ғаройиб тирик хилватлар гувоҳ. Лекин гап шундаки, бу жаҳон океанида умумбашарият ҳанузгача сув юзасини 5 фоизгинасини текшириш ва тадқиқот қилишнинг уддасидан чиққан, холос.
- Биз ҳали сув оламининг энг чуқур тубига ғарқ бўлган цивилизация қолдиқларини топишга гувоҳ бўламиз, – деб таъкидлайди австриялик океанолог, сув ости биологшуноси Ганс Хасс. - Шунинг учун ҳам океанни сув ости музейи, деб аташади.
3 минг даражадаги иссиқлик
Океан бағрида кўпгина географик объектлар топилган. Масалан, узунлиги бир неча қаватга тенг, идеал устунлар ёки ўзидан олтингугурт чиқарувчи трубалар қалашиб ётганлигини айтиш мумкин. Масалан, Мексика қўлтиғи атрофидаги океан тубида вулқонлар, океан тубида қайноқ булоқ. Иссиқлик ҳарорати 3 минг даражагача бўлган бу сув мўъжизасини айтиш ўринлидир. Бу иссиқлик қўрғошинни батамом эритиб юборишга қодир. Энди солиштиринг-а, бундай иссиққа ўша муҳитда яшаётган ҳайвонот оламининг чидашига нима дейсиз?
Океанлар ҳақида хулоса шу: табиат ўз сирларини ҳалигача ҳеч кимга айтмоқчи эмас…
Жумақул КАРИМ тайёрлади.