Олимлар Каспий денгизи саёзлашаётганини маълум қилишди
- Каспий денгизининг кенг миқёсда саёзлашиш хавфи асосан глобал исиш туфайли рўй беради. Сув ҳавзасининг ҳажми аллақачон муттасил камайиб бормоқда, - дейди Германия ва голландиялик олимлар.
Бу ҳолатга тегишли тадқиқот Nature Communications Earth & Environment журналида чоп этилди. Олимлар ўзлари яратган моделга асосланиб, минтақада ҳарорат кўтарилиши маҳаллий аҳоли ва табиат учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб тахмин қилишмоқда.
Саёзлашиш шундай давом этса 2100 йилга бориб Каспий денгизи учдан бирига кичрайиши мумкин. Олимлар бунинг асосий сабабларидан яна бири йиллик ёғингарчилик миқдорининг пасайиши деб ҳисоблайди. Бунинг устига оқар сувнинг катта қисми суғориш учун ишлатилади.
Каспий денгизининг саёзлашуви ҳайвонлар дунёсига ҳам таъсир этади. Хусусан, Каспий тюленининг умуман йўқ бўлиб кетиши арафасида. Унинг эндемик популяцияси пасайиши аллақачон сезиларли қисқармоқда.
Каспийнинг «ўлим ёқасида» тургани ягона ҳолат эмас. Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара ҳудудида бундай ҳалокат анча олдин содир бўлди - Орол денгизи йўқ бўлиб кетди.
Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.