Олимлар: Озон қатламининг ҳар бир фоизга камайиши 150 кишининг кўр бўлиб қолишига олиб келади
Ер атмосферасидаги озон қатламининг емирилиши Ер юзасига ультрабинафша нурлар оқимининг кучайишига олиб келади ва бу сайёрамиздаги ҳаёт учун хавф туғдиради. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, озоннинг бир фоизга камайиши тери саратони касаллигинининг 6 фоизга ошишига, ушбу қатламнинг ҳар йўқолган фоизи кўз хасталиклари туфайли қўшимча 150 минг нафар инсонларнинг кўзлари бутунлай кўр бўлиб қолишига олиб келади.
Самарқанд давлат тиббиёт университети олимлари ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси вакиллари иштирокида "16 сентябр - Халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш куни"га бағишлаб мавзу юзасидан муҳокама бўлиб ўтди.
Таъкидланишича, бугунги кунда озон қатламининг емирилиши натижасида кейинги 50 йил ичида бир қанча касалликлар, жумладан, тери раки, кўз катарактаси, турли дерматитлар билан касалланиш ҳолатлари ортгани кузатилмоқда. Шунингдек, озон қатламини емирувчи моддаларни уларнинг ўрнини босувчи маҳсулотларга алмаштириш орқали кўпгина касалликларнинг олди олинибгина қолмай, балки сайёрамизни глобал хатарлардан сақлаб қолиш мумкин.
Раъно Абдумўминова, СамДТУ Тиббий биология ва генетика кафедраси мудири.