Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди “Маҳаллаларда ободликни таъминлаш, соғлом турмуш тарзини, тиббий ва экологик маданиятини юксалтириш” мавзусида 4-давлат грантларини ажратиш учун танлов эълон қилади
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қабул қилинади:
- Оролбўйи ҳудудларида экологик вазиятни тиклашга кўмаклашишда ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда ижтимоий шерикликни кучайтириш;
- “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда ННТларнинг фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш;
- “Менинг маҳаллам – обод ва яшил макон” шиори остида маҳаллалар ободлигини таъминлашга қаратилган дастурларни амалга ошириш
- Маҳаллаларда маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлашда ижтимоий шерикликни кучайтириш;
- Маҳаллаларда очиқ спорт майдончалари яратиш, соғлом турмуш тарзи, экологик ва тиббий маданиятни юксалтиришга кўмаклашиш;
- Маҳалла аҳолисининг маънавий дунёқараши ва бирдамлигини таъминлашда ижтимоий шериклик аҳамиятини юксалтириш;
- Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашда ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назорати лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш;
- Ижтимоий шериклик асосида ижтимоий-иқтисодий муаммолари кўп бўлган қишлоқ ва маҳаллаларда Янги Ўзбекистон маҳалласининг қиёфасини яратиш;
- Олис ва табиий иқлим шароити оғир маҳаллаларни ободонлаштиришга қаратилган ижтимоий шериклик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш;
- Ижтимоий-иқтисодий муаммолари кўп бўлган ҳамда олис ва табиий иқлим шароити оғир маҳаллаларда аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш.
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати.
- www.fоundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза.
- Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг Устави (Низоми) ҳамда гувоҳномасининг нусхалари.
- Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси.
- Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 100 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2022 йил 29 июлдан 31 августгача қабул қилинади.
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.