"Олтин" кимники?
Олтинни турли халқлар турлича атайди. Руслар золото, поляклар zlato, немислар golden, финлар kultien, инглизлар gold, мўғуллар алт, турклар altın ва ҳоказо. Инглиз, немис, рус ва бошқа славян тиллари ҳинд-Европа оиласига киради. Кўплаб Европа тиллари учун асос бўлган лотин тилида эса олтинни aurum дейишган.
Бугунги французча or, испан ва итальян тилларидаги oro ҳам лотинча ўзакка эга. Демак, бу сўз герман ва славян тилларига бориб етмаган, улар бу сўзни прототурк тилларидан олишган. Қадимги аждодларимиз 1300 йил аввал Ўрхун - Енисей битикларида олтин (altun) сўзини ишлатган. Рус давлатчилигининг пойдеворини ташкил этган Олтин Ўрда давлатида олтин асосий пул воситаси эди. 1380 йилги рус манбаларида ҳам алтин сўзи пул бирлиги маъносида ишлатилган. Руслар золото сўзини латиш тилидаги zelten сўзидан келиб чиққан, дейишади.
Аслида, ҳаммасининг ўзаги битта, туркий тилдаги алтын сўзига бориб тақалади. Тахминларга кўра, бу сўзнинг эскироқ шакли (алтан) милодий l асрларда хунлар билан бирга Европага кириб борган. Кейинчалик, славянлар бу сўзни златан, англо-саксон қабилалари galten тарзида ишлата бошлаган. Голландияда яқин-яқингача пул бирлиги гульден деб аталган. Хуллас, қадимги аждодларимиз Европа маданияти ва тилларига ҳам сезиларли таъсир кўрсатган.