Оммавий ахборот воситаларининг халқаро ва глобал миқёсдаги кунлари

3 май. World Press Freedom Day. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва UNESCO томонидан эътироф этилган, босма ва электрон матбуотни ҳимоя қилишга бағишланган. Ҳар йили матбуот эркинлиги, медиа мустақиллиги ва журналистлар хавфсизлигини муҳокама қилиш учун ташкил этилади.
19 ноябрь. International Journalist Day. Бу кун журналистлар эсини ёдга олиш ва уларнинг ҳаёт хавфига қарамай фаолият юритаётганини қадрлаш куни.
2 ноябрь. International Day to End Impunity for Crimes against Journalists. Бу куни журналистлар ва медиа ходимларига қарши жиноятларда адолатсизлик билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратиш учун нишонланади.
2 июль. World Sports Journalists Day. Бу кун спорт журналистларининг профессионал муваффақиятларини халқаро миқёсда тан олиш мақсадида нишонланади.
Дунёда журналистлар ва медиа вакилларининг касбий ҳимояси ва қадри турли форматларда эътироф қилинади. Масалан, Авғонистонда 18 март (27 Ҳоот) 2014 йилдан бошлаб National Journalist Day расмий эътироф қилинган.
8 ноябрь Хитойда National Journalists Day. 1937 йилда ташкил топган All China Journalists Association асос солган.
Украинада 6 июнь журналистлар куни сифатида белгиланган. Украина Журналистлар Иттифоқи 1992 йилда int.GAN аъзо бўлган кунга бағишланган, 1994 йилдан расмий байрам сифатида нишонланади.
Россияда 15 декабрь куни Line of Duty - журналистларнинг фаолиятда қурбон бўлганларига ҳурмат эълон қилинади.
Дунё бўйлаб расмий (давлат томонидан бошқарилувчи ёки молиялаштирилувчи) оммавий ахборот воситалари бўйича статистик маълумотларга кўра, 2024 йил State Media Monitor лойиҳасига кўра 170 та мамлакатда жами 601 та давлат ёки жамоат бошқарувидаги медиа компанияси фаолият юритади. Бу компаниялар тасарруфида 7000 га яқин медиа активлар (телевидение, радио, босма нашрлар, янгилик агентликлари ва порталлар) мавжуд. Бу рақамлар глобал тармоқнинг қанчалик кенг ва мураккаб эканини кўрсатади.
Дунё миқёсида расмий (давлат ёки жамоат бошқарувидаги) оммавий ахборот воситалари континентлар бўйича энг кўп расмий ОАВ Суб-Саҳаран Африка ва Осиёда жойлашган.
Суб-Саҳаран Африка континентида жами 131 та ОАВ бор ва уларнинг 98 фоизи давлат ёки ҳукумат билан боғлиқ бўлиб, 51 та радио, 183 та телевидение ва 229 та босма нашр фаолият юритади. Масалан, Танзанияда 183 радио, 43 телеканал, 229 газета ва журнал мавжуд. Континентдаги 94 та ОАВ устидан энг юқори даражада давлат назорати кузатилади. Бу умумий давлат назоратидаги медиа фаолиятининг катта қисмини ташкил этади.
Осиёда ҳам 94 та давлат назоратидаги ОАВ рўйхатга олинган. Бу иккала континент умумий расмий ОАВларнинг 53 фоиздан ортиғини ташкил қилади.
Биргина Ҳиндистонда 500+ телеканал, шундан 80+ янгиликлар каналлари, 70 мингдан ортиқ газета чоп этилади ва дунёдаги энг йирик газета бозорига эга.
Афғонистонда 107+ телеканал, 284 радио станция, юзлаб босма нашр ва 1800 дан ортиқ янгилик тарқатувчи воситалар бор.
Мўғулистон кичик аҳолисига қарамай, 555 та ОАВ мавжуд ҳамда уларда 5 минг нафардан ортиқ журналист фаолият юритади.
Европада эса 31 та тўлиқ давлат назоратидаги ОАВ бор.
Россияда 83 мингдан ортиқ медиа воситалари, жумладан 37 фоиз журналлар, 28 фоиз газеталар, 11 фоиз онлайн, 10 фоиз телевидение, 7 фоиз радио, 2 фоиз агентликлар рўйхатга олинган.
Шимолий Америкада аниқ рақамлар келтирилмаган бўлса-да, лекин глобал ахборот тамойилларидан АҚШ ва Канада телевидение, радио, газеталар ва рақамли нашрлар бозорида етакчи.
Лотин Америкаси давлатларидан бўлган Аргентинада 150 дан зиёд газета, 100 дан ортиқ радио, 15 та йирик медиа компания фаолият юритади.
Ўзбекистон мисолида оладиган бўлсак, 2016 йил 1514 рўйхатдан ўтган ОАВ, 2024 йилда эса 2349 та ОАВ (пресса, телевидение, радио, интернет ва ҳоказо... Шундан журналлар 309 → 866 та, телеканаллар 65 → 89 та, интернет-нашрлар 395 → 738 тага кўпайган. Босма ОАВ (газета-журнал) 691 → 600 та (–15 фоиз), радио станциялар: 35 → 29 та (–25 фоиз)га камайган.
2016 йилда блогерлар сони 50 та бўлган бўлса, 2024 йилга келиб 1200 га етди - +2400 фоиз.
Интернет-медиа 2016-2023 йилларда 395 → 745 га кўпайди. Кузатувларга кўра, аҳолининг тахминан 22 миллиони, яъни 52 фоизи интернетдан фойдаланади. Телеграм, Instagram ва YouTube энг оммавий ижтимоий платформалар ҳисобланади.