Она ва бола ис газидан заҳарланиб вафот этди

Тошкентда ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Аниқланишича, кеча, 5 январь куни соат 22:10 ларда Юнусобод тумани, Бободеҳқон маҳалласида яшовчи Н.И. (1987 йилда туғилган) ва унинг фарзанди Д.Т. (2017 йилда туғилган) уйининг ювиниш хонасидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этганлар.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.