Операциядан сўнг “абадий ёшлик”ка эга бўлган одам

У хотирасини йўқотди ва кўплаб илмий кашфиётлар қилишга ёрдам берди: Генри Молисоннинг ҳаёт тарихи кишини ҳайратга қолдиради.

Генри эпилепсия (тутқаноқ) касаллигидан чидаб бўлмас даражада азият чекарди. Белгиланган дорилар ёрдам бермай қўйган эди. Шифокор унга чаккасидаги медиал жисм улушини олиб ташлаш орқали экспериментал жарроҳлик амалиёти ўтказишни таклиф қилди. Натижада бемор хотирасини йўқотди, тўғрироғи, у жарроҳлик операция столида ётқизгунига қадар фақат ўзи билан содир бўлган воқеаларни эслаб қолди.

После операции человек потерял память, приобрел «вечную молодость» и помог сделать много научных открытий

Генри Молисон иш излаб бир жойдан иккинчи жойга кўчиб ўтиб турган ўртаҳол оилада улғайди. Шу сабабли бўлса керак, боланинг дўстлари йўқ эди. У 7 ёшлигида велосипедда ёлғиз сайр қила туриб, бахтсиз ҳодисага дуч келди. Ёнида ҳеч ким бўлмаган бола тасодифий ўткинчилар томонидан топилмагунча, бир неча дақиқа ҳушсиз ётди. Шундан сўнг у ҳеч нарса бўлмагандек туриб сайрини давом эттирди. Мустахассисларнинг таъкидлашича, жароҳат оқибати бежиз бўлмади: уч йил ўтгач, болада эпилепсия тутилиши касаллиги бошланди. Бундан ташқари, касалликнинг ривожланиши кундан-кунга кучайиб борар эди. 15 ёшга келиб, тутилишлар кучайиб унинг ҳаётини жуда қийинлаштирди.

Генри Ундервуд ёзув машинкалари йиғадиган заводга ишга кирди, бироқ тез орада ўз ишини ташлаб кетишга мажбур бўлди, чунки хуруж тез-тез содир бўлиб, аҳволи оғирлашди ва энди йигит нормал ҳаёт кечира олмасди. Дорилар вақтинчалик таъсир кўрсатарди, кейин эса умуман таъсир қилмай қўйди. Бундай яшашдан чарчаган, операция столига ётишдан бошқа иложи қолмаган Генри 27 ёшга тўлганида нейрохирург бу операция қандай оқибатларга олиб келишини билмаслигидан огоҳлантирган бўлса-да, Уильям Сковилл таклифини қабул қилди. Операция муваффақиятли ўтди, тутилишлар тамоман тўхтамади, лекин назорат остига олиниб, камайди.

Генрининг хотираси деярли “тўхтаб қолди”, унинг мияси узоқ муддатли хотираларни яратиш қобилиятини йўқотди.

Йиллар ўтди, йигит эса аввалгидек ўзи 27 ёшда эканлигига ишониб яшарди. У бирор нарсани ўқиши ёки бирон киши билан мулоқот қилиши мумкин эди, лекин том маънода бир неча дақиқадан сўнг буларнинг барчасини унутар ёки рад этар эди.

Шу билан бирга Генрининг ақл-заковатига шикаст етказилмади, тестлар ундаги юқори даражадаги IQ (идрок)ни кўрсатар, мантиқ ва мавҳум фикрлаши эса нормал ҳолатда бўларди. Бир мунча вақтга бўлса-да, у рақамлар ва бошқа маълумотларни ёдлашга қодир эди. Бу ҳодисага қизиқиб қолган невролог Бренда Милнер Генри Молисоннинг миясини ўттиз йил давомида ўрганиб, кўплаб муҳим илмий кашфиётлар қилди.

Генри бу касалликка ўз номини бериб Г.М. бемори сифатида тарихга кирди. У қариётганини тушунмасди, 27 ёшда эканлигига, кўзгуга қараганида ўзини эмас бегона кекса эркакни кўраётганига амин эди. Шу тарзда у яна 55 йил яшади ва 2008 йилда АҚШнинг Коннектикут штати Винздор Локс шаҳридаги қариялар уйида ўзининг "ердаги саёҳат"ини якунлади. У бутун умри давомида изланувчан, ақлли ва хушмомала инсон бўлиб қолди.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.