Оқдарёда 7 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди
- 09.10.2020 11:03
- 132
- Жиноят ва жазо
Самарқанд вилояти судлари раислари Оқдарё тумани халқ қабулхонасида фуқаролар билан учрашув, давра суҳбати ва сайёр қабуллар ташкил қилди.
Сайёр қабул жараёнида 31 та мурожаат рўйхатга олинди. Хусусан, жиноят ишлари бўйича вилоят судига 7 мурожаат келиб тушган ва уларнинг барчаси ижобий ҳал қилинган. Яъни, 7 нафар шахс Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинган.

Фуқаролик ишлари бўйича 5 мурожаат рўйхатга олиниб, мурожаатчиларнинг 3 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 2 нафарининг аризаси ишни кўриб чиқиш учун қабул қилинган.
Маъмурий ишлар бўйича 17 мурожаат ижобий ҳал қилинган. Бу шахсларга нисбатан ишлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддаси 11-бандига асосан тугатилган.
Иқтисодий ишлар бўйича 2 мурожаат муаллифига ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тасодиф сабабли очилган жиноятлар
- 2 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Бу йил Пайариқда қандай ўзгаришлар бўлади?
- 2 соат аввал
- Иқтисодиёт
Вақтни қадрига етиш нима дегани?
- Бугун, 17:39
- Жамият