Оқдарёда банк хизматлари маркази очилди

Акциядорлик тижорат «Туронбанк»нинг вилоят филиали ташаббуси билан Оқдарё туманидаги Лойиш шаҳарчасида банк хизматлари маркази ташкил этилди.
Марказда юридик ва жисмоний шахсларга кредитлар ажратиш, барча турдаги коммунал тўловлар қабул қилиш, халқаро пул ўтказмалари хизматлари, “Ўзкарт”, “Ҳумо” пластик карталаридан нақд пулларни олиш банкоматлари каби замонавий банк хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилди.
- 2020 йилда мазкур банк офиси ўз мижозларига банк хизматларини ноль фоиз қийматда амалга оширади, - дейди «Туронбанк»нинг Самарқанд филиали бошлиғи Ҳасан Очилов. – Аҳолига қулай имкониятлар яратиш мақсадида келгуси йилда вилоятимиз туманларида яна 3 та худди шундай хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этишни режалаштирганмиз.
Ушбу банк хизматларини кўрсатиш офисининг очилиши оқдарёликлар учун Янги йил байрамига муносиб туҳфа бўлди.
Оқдарё тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.