Оқдарёда меҳмондорчиликда бошланган жанжал фожиа билан тугади
- 09.08.2022 09:34
- 827
- Жиноят ва жазо
Вилоят ИИБ хабарига кўра, туманнинг «Пичоқчи» маҳалла фуқаролар йиғинида содир бўлган жанжал ўлим билан якунланган.
2022 йил 19 июнь куни шу маҳаллада яшовчи фуқаронинг уйига танишлари меҳмонга келган. Шу куни меҳмонлар ўзаро жанжаллашиб, бири иккинчисининг бошига мушт билан урган.
24 июнь куни жабрланувчининг тоби қочиб, Паст Дарғом туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохонага ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан у вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа