Оқдарёда “мойка”дан гилам ўғирлаган икки йигит ушланди
Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани ИИБга Лойиш шаҳарчасида яшовчи, 1983 йилда туғилган Ў.М. ариза билан мурожаат қилган.
Унда номаълум шахс Оқдарё тумани, Лойиш шаҳарчаси, Зарафшон кўчасида жойлашган автомашиналарни ювиш шохобчасидан мижозга тегишли бўлган, ювиш учун қолдирилган бир дона баҳоси 1.000.000 сўмлик, 3х5 метр ўлчамдаги гиламни ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, номаълум шахсни топиб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Оқдарё тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Оқдарё тумани, Лойиш шаҳарчасида яшовчи, 1993 йилда туғилган О.Д. ва Оқдарё тумани, Янгиқўрғон МФЙда яшовчи, 1995 йилда туғилган Т.Б.лар содир қилганлиги аниқланиб, улардан бир дона гилам ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.