Оқдарёда давлат кадастрлар палатаси туман филиали ходими қўлга олинди
- 14.02.2024 15:26
- 986
- Жиноят ва жазо
Вилоят ИИБ хабарига кўра, бошқарма ходимлари томонидан Оқдарё туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Маълум бўлишича, давлат кадастрлар палатаси Оқдарё туман филиали ходими Т.Д. фуқародан у томонидан сотиб олинаётган Оқдарё тумани Пахтабод маҳалласида жойлашган турар-жой тоифасидаги 0,30 гектар ер майдонини нотурар тоифага ўтказиш ҳамда келгусида унинг номига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 19 миллион сўм пул талаб қилган. Филиал биносидаги ўз хизмат хонаисда 12,5 миллион сўм кимёвий ишлов берилган пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Юбилей тўйлари керакми?
- 2 соат аввал
- Жамият
Саратонга даво топишни мақсад қилган қиз
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Фарзандлар саломатлигини асраш биз учун муҳим
- 2 соат аввал
- Саломатлик
Қирғизистонлик журналистлар ҳайратини яширмади
- 2 соат аввал
- Самарқанд