Оқдарёлик шифокорга қўзғатилган жиноят иши бекор қилинди

2020 йил 12 май куни Оқдарё туман тиббиёт бирлашмасининг бўлим мудири Х.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257-1-моддаси биринчи қисми билан Самарқанд вилояти ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик.  

Унга тиббий текширувлардан ўтмасдан 34 кишига коронавирус инфекциясини юқтиргани сабабчи қилиб кўрсатилаётган эди. 

Шундан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ходимига нисбатан қўзғатилган жиноят иши асоссиз эканлигини билдириб чиқди. 

Қувонарлиси, уларнинг бу талаби Бош прокуратура томонидан қаноатлантирилди ва тиббиёт ходимига очилган иш бекор бўлди.

Бош прокуратура вилоят ИИБни эмас, шифокорни ҳимоя қилгани чинакам катта воқеадир. Илгарилари бундай ҳолатларни кўрмас эдик. Бош прокурор кучли ирода билан шифокорни ҳимоя қилди. Ижтимоий соҳа вакилларининг қадри ошаётгани рост бўлсин. 

Бу ишда адолат қарор топганидан хурсандмиз. Асосийси, аҳоли саломатлиги учун фидойилик кўрсатаётган тиббиёт ходимларимизга психологик рағбатдир.