Оқова тармоғи 50 миллион долларга модернизация қилинди

“Ўзбекистон – 2030 стратегияси”нинг алоҳида учинчи йўналиши сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ. Глобал иқлим ўзгариши натижасида бугунги кунда мамлакатимизда ҳам сезиларли даражада сув танқислиги юзага келмоқда, бу эса оқова сувларнинг қайта ишлаган ҳолда қишлоқ хўжалигида фойдаланишни тақоза этади.

Самарқанд шаҳридаги 2 та оқова сув тозалаш иншооти, 3 та оқова сув насос станцияси, 61 километр тармоқлар 2 босқичда 50 миллион АҚШ доллари маблағи эвазига қуриш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилди.

Самарқанд шаҳар оқова сув тозалаш иншооти қарийб 60 йил қурилган бўлиб, аввал бир суткада ўртача 60-70 минг метр куб оқова сув қайта тозаланган. Янги лоийҳанинг ишга тушуши натижасида кунлик 140-145 минг метр куб оқовани қайта ишлашга эришилмоқда. Шунингдек, амалга оширилган бу лойиҳа Самарқанд шаҳрида канализация тизимида учраётган муаммоларни бартараф қилишга сабаб бўлди. Бундан ташқари, қайта тозалаш иншоотининг афзалликлари барча қурилма ва линиялар компютерлашган, пулт орқали амалга оширилади. Иншоотдаги ҳавзалар марказлашган бошқарув хонасида компютерлар орқали назорат қилиб борилади. Агар ушбу тармоқларда носозликлар пайдо бўлса, ушбу тармоқ автоматик тартибда янги қўшимча линияларга ўзгартирилади.

Оқова сувларни тозалаш жараёнлари қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан мунтазам равишда мониторинг қилиб борилади. Иншоотга келиб тушадиган оқовалар биринчи галда механик тозалашдан ўтгандан кейин лаборатория ходимлари томонидан намуналар олинади ва энг охирги яъни кимёвий зарарсизлантирилиб қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун йўналтириладиган сувлар ҳам лабораторияда махсус текширувлардан ўтказилгандан кейин дарё ва каналларга қуйилади. Бу жараёнлар режа жадвал асосида инспекция ходимлари томонидан ўрганилиб борилади.

Мазкур жараёнлар ҳар бир тозалаш ва зарарсизлантириш босқичлари, иншоотнинг мунтазам равишда меъёр бўйича ишлаши, кимёвий тозалашда суюқ хлор ишлатилиши оқова сувлардан самарали фойдаланиш билан биргаликда ҳудудда эпидемиологик вазиятни барқарорлигини сақлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Ё. ГАДОЕВ.