Осойишталик посбонлари оила аъзолари саёҳат қилишди
Дастлаб зиёратчилар мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримов мангу қўним топган Ҳазрати Хизр мажмуасига тушриф буюриб, Буюк йўлбошчимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Шунингдек, Имом Бухорий мажмуаси, Регистон майдони ҳамда бошқа тарихий обидаларни зиёрат қилишди.
– Саёҳат давомида аждодларимиздан мерос бўлиб қолган тарихий-маданий ёдгорликларни асраб-авайлаш ва уларни келгуси авлодларга етказиш ҳамда вилоятимизда сайёҳлик салоҳиятини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдек, айниқса фарзандларим тарихимиз ҳақида кўп нарса билиб олишди, – дейди Нарпай тумани ички ишлар бўлими ходими Fиёсидин Юлдашевнинг турмуш ўртоғи Шаҳло Жўрақулова. – Энди, насиб этса, болаларим билан бошқа шаҳарларга ҳам бориб-келишни режалаштирамиз.
Аслиддин ЭРГАШЕВ.