Ота-она фарзандининг мактабда қандай ўқиётганидан қанчалик хабардор?

Самарқанд шаҳридаги 22-умумий ўрта таълим мактабида юқори синфда ўқийдиган ўқувчиларнинг ота-оналари билан ўтказилган давра суҳбатининг асосий мавзуси шу бўлди.

Суҳбат давомида ўқувчиларнинг дарслардаги иштироки, одоб-ахлоқ қоидалари, кийиниш ва мобил телефондан фойдаланиш маданияти ҳақида гап борди. Бу борада ота-она ва ўқитувчи ўзаро назорат ва ҳамкорликда бўлиши шартлиги таъкидланди.

Шунингдек, суҳбатда муассасадаги ижтимоий муҳитни соғломлаштириш борасида ота-оналар ва ўқитувчиларнинг роли ҳақида ҳам сўз юритилди.