Ўтган йилда 1478 нафар фуқарога 1,2 млрд. АҚШ доллари миқдорида ойлик маош ва компенсация ундириб берилди

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Ташқи ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Бурхон Алиқулов маълум қилди.

2021 йилда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан 89 208 та консуллик ҳаракатлари амалга оширилган.

Хусусан, 23 982 нафар фуқарога хорижга чиқиш учун биометрик паспортлари расмийлаштирилган, 15 322 нафар фуқарога хорижда ишга жойлаштириш бўйича кўмак берилган, 3 635 нафар фуқарога моддий ёрдам кўрсатилган, 38 659 нафарига Ватанга қайтиш гувоҳномалари расмийлаштириб берилган.