ОТМ ўқитувчиларига чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш имтиҳонлари ўтказилди

Кеча, 15 июнь куни Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Самарқанд давлат чет тиллар институтида фаолият олиб бораётган хорижий тил ўқитувчиларига чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш учун имтиҳон бўлиб ўтди.

Жараён Давлат тест маркази ва ушбу институтлар ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, бунда ўқитувчилар B2, C1 даражасини берувчи сертификатлар бўйича имтиҳон топширишса, номутахассислик фан ўқитувчиларидан B1 даражасини берувчи сертификатлар бўйича имтиҳон олинади.

Кеча имтиҳонларда тест синовларининг тинглаб тушуниш, ўқиш, лексик ва грамматик компетенциялар, ёзма иш қисми бўлиб ўтди. Бугун, 16 июнь куни ўқитувчилар (гапириш) кўникмаси бўйича синовдан ўтадилар.

Эслатиб ўтамиз: Имтиҳонлардан камида максимал баллнинг 60 фоизи ва ундан юқори балл тўплаган ўқитувчилар муваффақиятли ўтган ҳисобланади.

Давлат тест маркази
Самарқанд вилояти бўлими
ахборот хизмати.