ОТМларда 16 январдан анъанавий ўқиш бошланиши тўғрисидаги хабар рад этилди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 16 январдан анъанавий ўқиш бошланиши тўғрисидаги хабарга изоҳ берди.
Таъкидланишича, 12 декабрь, шанба куни ижтимоий тармоқларда «2021 йил 16 январдан барча онлайн шаклда ўқиётган талабалар учун ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланади», деган нотўғри хабарлар тарқалган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълум қилишича, олий таълим муассасаларининг барча талабаларини тўлиқ анъанавий таълим шаклига ўтказиш режалаштирилмаган.
"Мазкур масалада янгилик бўлса, вазирлик расмий веб-сайти ва Телеграмм канали орқали маълум қилинади", дейилади вазирлик хабарида.