Охирги суткада дунёда 478 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 116 миллион 135 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 581 мингдан зиёд киши вафот этган.

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 478 614 янги ҳолати аниқланди, 10 124 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 116 миллион 849 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 593 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди.

У ерда ЖССТ маълумотларига кўра 28,602 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (11,210 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (10,869 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,312 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,213 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.