Ойширин онанинг орзуси рўёбга чиқди
- 21.09.2020 22:50
- 149
- Самарқанд
Жорий йилнинг 12 сентябрь куни вилоят ҳокимининг Пайариқ туманида ўтказган сайёр қабулида Жувозхона маҳалласида яшовчи Ойширин она Бўриева маҳалладаги 2 километр йўлни асфальтлаш ва тоза ичимлик сувидаги муаммолар бўйича мурожаат қилган эди.
Онахоннинг мурожаати вилоят ва туман раҳбарлари томонидан жойида ўрганилди ва амалий ишлар бошлаб юборилди.
Туман ҳокими Д.Мусиновнинг назорати остида сув тармоғи тортиш ишлари бажарилиб, ҳозирда 2 километр тупроқ йўлга шағал-тош тўкилди ҳамда асфальтлаш ишлари амалга оширилмоқда.
- Бу ўзгаришлардан 40-50 йиллик орзуим рўёбга чиқди. Хайрли ишларда бош бўлиб турган барча мутасадди раҳбарларга, мурожаатимни инобатга олган вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовга маҳалламиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдирамиз, - дейди Ойширин она.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа