Ўз иш жойидан 30 миллиондан ортиқ пулни ўғирлаган ишчи қўлга олинди
- 29.07.2019 13:35
- 259
- Жиноят ва жазо
2019 йил 26 июлга ўтар кечаси номаълум шахс Навоий шаҳар ҳудудида жойлашган “Эрудит Плюс” МЧЖ маъмурий биносидаги ҳисобхонасига эшик ойнасини синдириб кириб, у ердан 30.295.000 сўм пулларни ўғирлаб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навбаҳор тумани Меҳнат МФЙда яшовчи, “Эрудит Плюс” МЧЖ ишчиси 31 ёшли Х.Б. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
ўғирлик
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Вилоят рақобат бошқармасига раҳбар тайинланди
- Бугун, 16:33
- Самарқанд
Самарқандда энди пиёдалар кўпаядими?
- Бугун, 15:51
- Жамият