Ўзбек мультфильмлари халқаро фестиваль совриндори
29 октябрь - Халқаро анимация куни муносабати билан Қозоғистон Республикасининг Туркистон шаҳрида “AMEN-2021” (International Animation Film Festival) анъанавий халқаро анимацион фильмлар фестивали бўлиб ўтди.
Кинематография агентлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, фестивалда 49 та давлат иштирок этди.
Мазкур фестивалда режиссёр Азиз Муҳаммедовнинг “Ғилдиракли уй” анимацияси фестивалнинг “Гран-при” бош соврини билан, “Сеҳрли танбур” анимацияси “Энг яхши бадиий ечим” номинацияси бўйича мукофотланди.
Маълумот учун, фестиваль 2019 йилдан буён ўтказилади. Унда анимацион фильмлар намойишлари билан бирга, давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар, маҳорат дарслари ва ижодий танловлар бўлиб ўтади.