Ўзбекистон биринчи марта ЮНEСКОнинг маданият соҳасидаги нуфузли бошқарув органига сайланди
- 07.07.2022 10:06
- 30
- Ўзбекистон
Жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг ЮНEСКОдаги роли ортиб бораётганини яна бир бор эътироф этди.
Мамлакатимиз илк бор ЮНEСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасига аъзо бўлди.
Ўзбекистон ЮНEСКОдаги сайловда Европанинг бир қатор давлатларини ортда қолдирди.
Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмита Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенцияга аъзо 24 давлат вакилларидан иборат. Унинг аъзолари 4 йил муддатга сайланади. Аъзоларнинг ярми ҳар 2 йилда қайта сайланади.
Теглар:
ЮНЕСКО