Ўзбекистон бу йил футзал бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

10-футзал бўйича жаҳон чемпионатига айланадиган мазкур катта спорт тадбири Марказий Осиёда илк бора ўтказилса, Осиё қитъасида тўртинчи мундиал сифатида тарихдан ўрин олади.

14 сентябр – 6 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган мусобақада дунёнинг энг кучли 24 терма жамоаси жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради. Тарихда 10-бор ташкил этилаётган турнирда амалдаги ғолиб Португалиядан тортиб, беш карра чемпион Бразилия, шунингдек, Франция ва Янги Зеландия каби дебютант терма жамоалар жам бўлади.

Мундиалнинг қуръа ташлаш маросими 26 май куни Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида бўлиб ўтади.

Мезбон сифатида, айнан, Ўзбекистон танланганлиги ҳам юртимизда спорт бўйича эришилган натижалар ҳамда келгусида амалга оширилиши кутилаётган истиқболли режалар тасдиғидир. Турнир нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон футзали ривожида муҳим қадам бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бу мамлакатда ўтказиладиган биринчи халқаро турнир эмас. Ўзбекистон 2022 йилнинг 1−19 июнь кунлари футбол бўйича U-23 Осиё кубогига мезбонлик қилди. Бундан ташқари, 2023 йилнинг март ойида мамлакат ўз уйида U-20 Осиё кубогини қўлга киритди.