Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига қўшилишдан нима фойда кўради?
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши инклюзив иқтисодий тизимни яратишдаги муҳим босқични белгилайди. Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида ЖСТга тўлиқ аъзо бўлишни иқтисодий либераллаштиришнинг устувор вазифаларидан бири деб таъкидлаб ўтди.
Бу эса Ўзбекистон янги имкониятларни очишга ва жаҳон бозоридаги ўрнини мустаҳкамлашга ҳаракат қилаётганини англатади. Экспортга йўналтирилган стратегия Ўзбекистон ва унинг аҳолиси учун бир қанча рағбатларни олиб келади.
Биринчи навбатда, қоидаларга асосланган савдо тизимини қабул қилиш ва интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бизнес муҳитини яхшилашда муҳим роль ўйнайди. Бундай таклифлар хорижий инвестор ва инноваторларни жалб қилиш, иқтисодиётнинг ривожланишига хизмат қилади.
Иккинчи рағбат халқаро савдо билан боғлиқ бўлиб, Ўзбекистон иқтисодиётини диверсификация қилиш ва бизнес соҳаларини ривожлантириш орқали ишсизликни, савдо тўсиқларини ва тарифларни камайтиришга эришади. Бу эса экспортни ошириб ва янги иш ўринларини яратиб, мамлакат ва унинг аҳолисини ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилайди.
ЖСТга аъзо бўлиш асосий савдо сиёсати ва қоидаларини жаҳон стандартларига мослаштиришни талаб қилади. Бу ички бозорда мавжуд бўлган маҳсулот ва хизматлар сифати ҳамда хавфсизлигини оширишга, истеъмолчиларга афзаллик келтиришга ёрдам беради.