Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида уч нафар қирғизистонлик ҳалок бўлгани айтилмоқда: Икки томон чегара вакиллари учрашув ўтказган

ОАВ хабарларига кўра, Ўзбекистон чегарачилари кеча, 5 май куни Қирғизистоннинг уч нафар фуқаросига қарши қурол ишлатган. Бу ҳақда 24.kg Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизматига асосланиб хабар тарқатган.

Ҳодиса тафсилотларигна ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистоннинг Янгиқўрғон йўналиши бўйича чегара хизмати вакиллари ҳамда Қирғизистоннинг Ола-Буқа йўналиши бўйича чегара хизмати вакиллари учрашув ўтказган.

Икки томон хизмат текширувининг якуни бўйича 6 май куни яна қайта учрашишга келишиб олган. Шунингдек, ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан тергов ҳаракатлари бошланган.