Ўзбекистон Қорабоғда ўтказилган сайловларни тан олмаслигини маълум қилди
- 11.09.2023 16:21
- 215
- Ўзбекистон
Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида маълум қилинган
"Ўзбекистон Республикаси дўст Озарбайжон Республикасининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди, унинг ички ишларига ҳар қандай аралашувни қоралайди ва 2023 йил 9 сентябрь куни Қорабоғда ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди" дейилади вазирлик баёнотида.
Сўнгги янгиликлар
Қизнинг бахти — отасининг соясида
- Кеча, 18:59
- Мутолаа
Бахшитепада “Беҳбудий боғи” яратилди
- Кеча, 18:06
- Жамият